Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги Намангандаги сув таъминоти лойиҳаларини молиялаштиради

 
Наманган вилоятининг Поп, Чуст, Наманган, Тўрақўрғон туманларида ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизматини янада яхшилаш бўйича қатор лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.Шу кунга қадар мазкур туманларда ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш бўйича лойиҳа режалари ишлаб чиқилди. Умумий қиймати 80 миллион АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа доирасида сув олиш ва сув тақсимлаш иншоотларини куриш режалаштирилган. Айнан ушбу лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қатор Халқаро молия институтларининг маблағларидан фойдаланиш кўзда тутилган.
Куни кеча ана шу лойиҳалар билан танишиш мақсадида Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) нинг Ўзбекитондаги ваколатхонаси вакили Мураи Хиромицу Наманганга ташриф буюрди. Бу ҳақда Наманган вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси вакили Vodiymedia нашрига хабар берди.
Ташриф давомида дастлаб меҳмонлар вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонасида учрашув ўтказилди. Унда иштирок этганлар, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шокиржон Раҳимов, корхона директори Анваржон Маматовлар вилоятда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот беридилар. Шунингдек, кўзда тутилган муҳим лойиҳалар, унинг истиқболлари билан яқиндан таништирдилар.
Ўз ўрнида Поп, Чуст, Тўрақўрғон ва Наманган туманларида лойиҳаларга киритилган сув олиш ва узатиш, оқава сув иншоотларида режалаштирилаётган ишларни бориб кўрдилар.
 
 
-Бизнинг Наманган вилоятига қилган ташрифимиздан кўзланган асосий мақсад, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилашга қаратилган лойиҳалар билан танишишдир, дейди Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) нинг Ўзбекитондаги ваколатхонаси вакили Мураи Хиромицу. - Биз ташриф давомида лойиҳага киритилган туманлардаги иншоотлар фаолиятини кўрдик ва ўз хулосаларимизни тақдим этамиз.
Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида Поп, Чуст, Тўрақўрғон ва Наманган туманларида яшовчи аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси янада ортади.

Биз Twitterда