ЯНГИ ЖУРНАЛИСТИК ТАНЛОВ – "DISCOVER UZBEKISTAN"! БОШ МУКОФОТ – НОУТБУК!

 
“Vodiy Media” масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги Vodiymedia.uz – ахборот-таҳлилий портали таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти асосида амалга оширилаётган ““Ўзбекистон – жаннатмакон юрт” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросидан келиб чиқиб,
 
 “DISCOVER UZBEKISTAN”
 
деб номланган журналистик танлов эълон қилади.
Танловда Ўзбекистон республикасида фаолият юритувчи, инглиз тилида ижод қилувчи барча журналистлар иштирок этиши мумкин.
Танловга Ўзбекистоннинг туристик, маданий-тарихий, гастрономик, экотуристик салоҳияти тўғрисидаги мақолалар қабул қилинади. Мақолалар умумий фикрни ифодаловчи эмас, конкрет объектга эга бўлиши керак. Яъни, танловга юборилган материал мазмунан бирор бир туристик манзил, қадамжо, урф-одат, анъана, миллий таом, табиий ўзига хос ҳудуд ва шунга ўхшаш шаклдаги аниқ тасвирланаётган Ўзбекистон элементини ўз ичига олиши керак.
Танлов материаллари инглиз тилида ёзилган бўлиши керак. Танлов натижасида танлаб олинган сара материаллар хорижий оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилиши кўзда тутилган. Шу сабабдан қатнашчилардан инглиз тили журналистик стилистикасидан фойдаланган ҳолда материаллар тайёрлаш сўралади. Бир иштирокчидан мақолалар сони чекланмаган.
“DISCOVER UZBEKISTAN” танлови ўз номидан келиб чиқиб,
“Ўзбекистонни кашф этинг” деган ғояни ўз ичига олади. Шундан келиб чиқиб танловга юборилаётган материалларда хорижий аудиторияга Ўзбекистонни бир мақола орқали танитиш, яқинлаштириш, кашф эттиришга уриниш асосий критерия ҳисобланади.
Танловга юборилган материаллар Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, бир оралиқда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3, ўнгдан 2 см қолдирган ҳолда форматланган, .doc шаклида сақланган бўлиши керак.
Сарлавҳа Times New Roman шрифтида, 16 ўлчамда, ўрталанган, қуюқ шрифтда бўлиши шарт.
Танловга юборилган материаллар ҳажми 700-800 сўз орасида бўлиши керак.
 
Юборилган материаллар аввал чоп этилмаган бўлиши ҳамда плагиатдан (кўчирмачиликдан) тўла холи шаклда ёзилиши кераклиги мазмунни баҳолашдан олдин қўйиладиган талаб экани билдирилади!
 
“DISCOVER UZBEKISTAN” танлови 2017 йил 9 июндан очиқ деб эълон қилинади ҳамда 2017 йил 10 августга қадар давом этади. Танлов натижалари 2017 йил 25 августда Vodiymedia.uz сайтида эълон қилинади. Ғолиблар 2017 йил 1 сентябрь куни белгиланган мукофотлар ҳамда Vodiymedia.uz ва Наманган вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси қўшма дипломи билан тақдирланадилар.
 
Ғолибларга қуйидаги мукофотлар ажратилган:
 
1-ўринга: Ноутбук (2 миллион 400 минг сўмлик)
2-ўринга: Фотоаппарат (350 минг сўмлик)
3-ўринга: Китоблар тўплами (150 минг сўмлик)
 
Танловга материаллар электрон почта орқали vodiymedia@inbox.ru манзилига, хат мавзусига “DISCOVER UZBEKISTAN” танловига деб кўрсатган ҳолда юборилиши керак.
ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!!!
 
 
 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти асосида амалга оширилади

Биз Twitterда