Янгиқўрғон тумани чегарасида 22 миллион сўмлик контрабанда маҳсулотлари ушланди, қонунбузарлар қўлга олинди.

2018 йили 23 август куни Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Ўзак аҳоли пунктининг қўшни Қирғизистон билан туташ бўлган чегараолди ҳудудидан Ўзбекистон республикаси ҳудудига давлат чегарасини бузган ҳолда 22 миллион сўмлик ноқонуний товарлар олиб ўтилаётган пайтда ушлаб қолинди, қонунбузарлар қўлга олинди.

Наманган вилоят ДХХ чегара қўшинлари хизматчилари томонидан ўтказилган амалиёт натижасида 6480 дона соат батареяси, 400 та футбол тўпи, 80 та электрон тарози батареясининг Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб кирилишининг олди олинди.


Биз Twitterда