Янгиқўрғонлик ёшлар "Токио сари йўл" олишди

 
Маълумки, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг янгича тизими жорий этилган бўлиб, бунда миллий ва хорижий тажрибалар асосида спортчилар Олимпия ва Паралимпия ўйинларига юқори даражада тайёрланиб, юксак натижаларни қайд этиб келмоқда.
Қўлга киритилган ютуқларни кенг оммага етказиш, Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш, ёшларни олимпия спорт турларига жалб этиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири ҳисобланади.
Шу боис 6 июль – Халқаро Олимпия куни муносабати билан мамлакатимизда ташкил этилаётган “Токио сари йўл” шиори остидаги Халқ сайли умуммиллий спорт мусобақалари доирасида вилоятимизнинг энг олис ҳудудларидан бири ҳисобланган Янгиқўрғон туманининг Заркент қишлоғида бугун қисқа масофали оммавий марафон ташкил этилди. Бунда тумандаги касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи ва ўқитувчилари билан бир қаторда вилоятимиздаги коллежларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
 
 
Шунингдек, касб-ҳунар таълими бошқармаси ташаббуси билан Янгиқўрғон агросервис ва транспорт касб-ҳунар коллежида вилоят касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчилар спортнинг олти тури бўйича беллашдилар.
 
 
Бундан кўзланган мақсад мамлакатимизда олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида умумиллий ҳаракат ғоясини сингдирган ҳолда спортнинг оммавийлигини ошириш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни спортга янада кўпроқ жалб этиш самарадорлигига эришишдир.
 
Ботирали ПИРМАТОВ.
Машрабжон ҚОСИМОВ олган суратлар.

Биз Twitterда