Европа парламенти Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан умуман фойдаланилмайди деб тан олди

Article

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) сўнгги икки йилда Ўзбекистонда пахта йиғим-теримини мониторинг қилиши ҳамда берган хулосалари дунё ҳамжамиятида баъзи кучлар томонидан шакллантирилишга уринилган нотўғри қарашни йўққа чиқарди.  Ўзбекистонда пахта терими мавсумида минглаб координаталарда мониторинг ўтказган ХМТ экспертлари қишлоқ жойларида мактаб ва коллежларга ҳам ташриф буюриб, ўқувчиларнинг дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар билан бандлиги, юртимизда ёшларни вақтини самарали ўтказишларини ташкил этишда барча масъулият билан ёндашувда эканлигининг гувоҳи бўлишганди ва ўз хулосаларида болалар меҳнатидан фойдаланиш ибораси Ўзбекистонда архаик сўз бирлигига айланганини айтишганди.  Ниҳоят, Европа парламенти ҳам Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан умуман фойдаланилмайди деб тан олди ва ўзбек текстил маҳсулотларини Европа ҳудудида солиқ имтиёзлари билан сотилишини кўпчилик овоз билан маъқуллади.

Дилмурод Жумабоев

 

Биз Twitterда