ДХХ Чегара қўшинлари, Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилган 57 та телевизорни тўхтатиб қолди

 
ЯНГИҚЎРҒОН / VodiyMedia / – 2019 йил 29 январь куни, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Мамай маҳалласининг чегара олди ҳудудлари орқали Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилган 57 та LEDTV телевизор ҳамда 2 та микротўлқинли печни “Мерседес-Спринтер” автомобилида Наманган шаҳрига олиб кетаётган янгиқўрғонлик фуқаро Наманган вилоят ДХХ Чегара қўшинлари томонидан тўхтатиб қолинди.

1976 йилда туғилган фуқаро О.З.Б. томонидан ноқонуний олиб ўтилган маиший техниканинг умумий нархи 172 миллион сўм экани маълум бўлди.

Ҳозирда қонунбузар фуқарога нисбатан мазкур иш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Биз Twitterда