Халқ таълим вазиридан ўқитувчиларга: Бор далага, деса, чопқиллаб чиқиб кетаверманг!

 
Ўзбекистон Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов Кун.uz нашри билан очиқ мулоқот чоғида халқ таълими тизими ходимларининг меҳнатга жалб этилишида ҳокимликларнинг ўрни ҳақидаги саволга шундай жавоб берди: 
“Ҳар бир инсон ўзининг ҳуқуқи, мажбурияти, бурчини тушуниши керак. Ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини тушуниши лозим. Биз қайси замонда яшаяпмиз? Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку. У олий маълумотли, зиёли ўқитувчи-ку. Ўзининг ҳақини талаб қила олади. Раҳбарлар ҳақида гапирадиган бўлсак, уларни тайинлаш бу фақат якка ҳокимликнинг вазифаси эмас. Туман раҳбари бу вазир ваколатида. Туман Халқ таълими бўлими раҳбари менинг буйруғим билан тайинланади, албатта, ҳокимликнинг тавсияси билан. Камида уч номзод берилади. Мен улар билан суҳбатлашаман. Улар вазирликнинг буйруғи билан ишга қўйилади. Ҳокимлик уларни ишдан бўшата олмайди ҳам, тайинлаб қўйиша олмайди ҳам. Мактаб раҳбарларини тайинлаш – бу туман ҳокимларининг лавозимига кирмайди”

Биз Twitterда