Хайрулло Бозоров ва Борис Дубровский ҳамкорлик меморандумини имзоладилар

Наманган вилояти делегациясининг Челябинск вилоятига ташрифи доирасида Хайрулло Бозоров ва Борис Дубровскийлар икки ҳудуд ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар.
 
 
Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский меҳмонларни қутлар экан, Урал ва Ўзбекистон ўртасида азалдан мустаҳкам  алоқалар мавжуд эканлиги айтиб ўтди. 
«Биз айнан ҳудудий миқёсдаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида урғу берамиз. Мамлакатларимиз раҳбарларининг халқаро ташкилотлар, жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида қабул қилаётган ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни кўзда тутувчи қарорларини  амалга тадбиқ этган ҳолда ҳамкорликни янада ривожлантирмоқдамиз, –  таъкидлади Борис Дубровский. – Бугун Ўзбекистон ташқи алоқаларда мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Абуғаниевич Каримов бошлаб берган сиёсатни изчил давом эттирмоқда. 
Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодий ҳамкорлик бўйича амалга оширилган ишлар ўзининг кутилганидан зиёда натижасини бермоқда. Мисол учун, 2016 йилнинг ўзида Ўзбекистондан Челябинск вилоятига маҳсулот импорти ҳажми 4 баробарга ошди. Бунда Наманган вилоятининг салмоқли хиссаси бор».
Шунингдек учрашув чоғида, ҳудудларнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти презентацияси бўлиб ўтди ҳамда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Туризм, тиббиёт, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳам биргаликда ишлаб, алоқаларни янада кучайтиришга келишиб олинди.
 
 
«Бизнинг бу учрашувимиз Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил апрелида Россия Федерациясига давлат ташрифи олдидан муҳим аҳамият касб этади. Икки томонлама муносабатларни ривожланиши ҳудудлар ўртасида узоқ муддатли мустаҳкам алоқаларни ўрнатилишига ва экспорт-импорт ҳажмини ошишига хизмат қилади», –  деди Хайрулло Бозоров.
Делегациянинг ташрифи давом этмоқда. Айни пайтга қадар қатор соҳалар бўйича ҳамкорлик келишувлари имзоланди.
Челябинск вилояти делегацияси расмий ташриф билан октябрь ойида Наманганга келади. Режага кўра, унинг таркибидан ишбилармон доиралар, ижтимоий соҳа вакиллари ҳамда етакчи ижодий жамоалар ўрин олади.
Анвар Икрамов,
vodiymedia.uz ахборот-таҳлилий
портали бош муҳаррири 

Биз Twitterда