Бугундан эътиборан Ўзбекистонда "Ички ишлар органлари" тўғрисидаги қонун кучга кирди!

Шу кунга қадар Ўзбекистонда ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи яхлит қонун амалда мавжуд эмасди. Эндиликда қонунчилик базамиздаги бу бўшлиқ тўлдирилди.
Ўтган йил 16 сентябрда Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган ва 17 сентябрь куни “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни, унинг 49-моддасида белгиланганидек, ОАВда расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач, бугун  2017 йил 17 март куни кучга кирди.
Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат эканини дастлабки асосий банд сифатида белгилаб берган бу қонун юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда юксак меҳнат қилаётган ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини янада такомиллаштириши шубҳасиз.

Биз Twitterда