"Боғчамен"- "Маърифат" газетаси мухбири гапимни охиригача эшитмабди...

 
“Маърифат” газетасининг расмий канали ва веб-сайтида 2019 йил 29 октябрь куни Каримжон Эргашев муаллифлигидаги “Боғчамен”- Мактабгача таълим вазирлиги диққатига!” номли танқидий материал эълон қилинганди. Материалда Поп тумани “Тепақўрғон” МФЙ ҳудудида фаолияти тўхтаб қолган болалар боғчаси биносининг ночор ҳолатга келиб қолгани баён қилинганди.
Мазкур масала юзасидан Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси томонидан расмий муносабат эълон қилинди:
 “Боғчамен”-Мактабгача таълим вазирлиги диққатига!” номли материал юзасидан расмий муносабат
 
Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши муассислигидаги “Маърифат” газетасининг расмий канали ва веб-сайтида 2019 йил 29 октябрь куни Каримжон Эргашев муаллифлигидаги “Боғчамен”-Мактабгача таълим вазирлиги диққатига!” номли мақола эълон қилинган.
Мазкур мақола юзасидан вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан қуйидагилар маълум қилинади:
Поп тумани “Тепақўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган 1981 йилда қуриб битказилган, собиқ 140 ўринли мактабгача таълим муассасаси биноси мавжуд бўлиб, ушбу муассаса 2010 йилгача фаолият юритиб келган. Ушбу муассасада болалар қамрови камлиги сабабли, 2010 йилда фаолияти тўхтатилган.
“Тепақўрғон” МФЙда яшовчи фуқаро Юлчиев Бунёд Ғайратовичнинг давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида Поп туман ҳокимлигига ёзган аризасига асосан 2018 йил 24 мартдаги 628-сонли туман ҳокимининг қарори чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сонли ва 2017 йил 15 сентябрдаги “Нодавлат хизматлар кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3267-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида фуқаро Юлчиев Бунёд Ғайратовичнинг туман ҳокимлигининг 2018 йил 24 мартдаги 628-сонли қарори асосида давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш учун берилган 2 қаватли бинони қайта таъмирлашга ва келгусида мактабгача таълим муассасаси ташкил қилишга моддий имконияти йўқлиги сабабли мазкур қарорни бекор қилишни сўраб ёзган аризаси ҳамда туман Мактабгача таълим бўлимининг “Тепақўрғон” МФЙ ҳудудида 3-7 ёшгача бўлган болалар сони 300 нафардан ошганлиги учун ушбу бўш турган бинони туман Мактабгача таълим бўлими балансига ўтказиб бериш тўғрисидаги хатига асосан туман ҳокимлигининг 2019 йил 26 июндаги 3973-сонли қарори чиқарилган.
2019 йил июнь ойида мазкур бино Мактабгача таълим вазирлиги ва вилоят Мактабгача таълим бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, берилган таклифларга асосан 2020 йил Инвестиция дастури асосида реконструкция қилиниши режалаштирилди.
Поп туман ҳокимининг 2019 йил 26 сентябрдаги “Поп туманида инвестиция дастури доирасида “Тепақўрғон” МФЙда жойлашган туман мактабгача таълим бўлимига қарашли эски мактабгача таълим муассасаси (40-МТМ) биносини реконструкция қилишга рухсат бериш тўғрисида”ги 4582-сонли қарори қабул қилинган.
 
 
Таажжуб! Реконструкцияси бўйича қарор чиққан боғча биносининг “нола”сини эшитган “Маърифат” газетаси, расмийлардан бу масалага аниқлик киритишни лозим кўрмаган...

Биз Twitterда