БМТ бош котиби порахўрлик бўйича барча айбловларни рад этди

Article

БМТ бош котиби лавозимини тарк этаётган Пан Ги Мунни 2005 ва 2007 йилларда жами 200 минг долларга тенг пора олганликда айблашди, деб ёзади «ТАСС»га асосланиб daryo.uz. Бош котибнинг ўзи бундай айбловларни қатъиян рад этмоқда.

Кореянинг Sisa Journal нашри маълумотларига кўра, Пан Ги Мун 2005 йилнинг баҳорида Вьетнам ташқи ишлар вазирининг Кореяга ташрифи шарафига ташкил қилинган зиёфат чоғида 200 минг доллар қабул қилиб олган.

Ўша вақтда Корея Республикасининг ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири лавозимида ишлаган Пан Ги Мун Вьетнам делегациясини қабул қилган, улар орасида нуфузли бизнесмен, Taekwang компанияси раҳбари Пак Ён Ча ҳам бўлган. Тадбиркор, гўёки, Пан Ги Мунга 200 минг доллар порани топшириш мақсадида ташқи ишлар вазирлиги қароргоҳига бир соат аввалроқ келган.

Яна 30 минг долларни шу бизнесменнинг ўзи Пан Ги Мунга 2007 йили Нью-Йоркда, у аллақачон БМТга раҳбарлик қилаётган вақтда берган.

Пан Ги Муннинг ўзи ушбу айбловларни тан олмаяпти. У Пак Ён Ча билан таниш эканлигини бутунлай рад этмоқда. «Ўша тадбиргача ҳам, ундан кейин ҳам у билан таниш бўлмаганман», — деди БМТ бош котиби. Пак Ён Ча ҳам порахўрлик бўйича барча айбловларни рад этди.


Биз Twitterда