Бекзод Ҳамдамов Чуст тумани ҳокими этиб тайинланди

Халқ депутатлари Чуст туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Чуст тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Баҳодир Охунов ўз лавозимидан озод этилди. 
Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Чуст тумани ҳокими лавозимига  Бекзод Ҳамдамов номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.  
 
 
Бекзод Ҳамдамов 1979 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. 2001 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт  институти, 2008 йилда эса Солиқ академияси магистратурасини тамомлаган. 
У шу кунга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Биз Twitterда