Бахтимизга кўз тегмасин: World Happiness Report ҳаётимиз бахт ичида эканини яна эътироф этди!

 
Бугун, Халқаро Бахт кунида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таркибидаги “Барқарор тараққиёт ечимларини аниқлаш тармоғи” (Sustainable Development Solutions Network) томонидан эълон қилинган 2017 йил Жаҳон бахт ҳисоботи (World Happiness Report) га кўра, Ўзбекистон 155 та мамлакат орасида 47-ўринни, МДҲ ва Болтиқбўйи (собиқ иттифоқ) давлатлари орасида эса биринчи ўринни эгаллади.
Бу 2016 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад­лар миқдори, ижтимоий ҳимоя даражаси, оилаларимиз мустаҳкамлиги, умуман олганда, иқтисодий салоҳиятимиз ошганини, ҳаётимиз фаровонлашганини кўрсатади. Мазкур ҳисобот Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон банки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти каби нуфузли муассасаларнинг статистик маълумотлари ва ижтимоий тадқиқотлар натижалари асосида тузилган. Уни тайёрлашда иқтисодиёт, сиёсат, психология, статистика, соғлиқни сақлаш, жамиятшунослик соҳаларида иш юритувчи мутахассислар, таҳлилчилар ҳамда мустақил экспертлар иштирок этган.
Рейтингда Норвегия биринчи, Дания иккинчи, Исландия учинчи, Финляндия эса бешинчи ўринни эгаллади. (тўртинчи – Швейцария). Бу Скандинавияда ҳаёт тарзи жуда юқори эканини, инсонлар бугунги кунларидан ўта мамнун ҳаёт кечиришаётганини такрор эътироф этди.  

Биз Twitterда