Асал соғлиқ учун зарар!

Асал ҳеч қачон айнимайди. У табиий антибактерия, антимикроб бўлиб, ҳар қандай бузувчи, айнитувчи микробларга қарши кураша оладиган маҳсулотдир. Лекин уни ортиқча истеъмол қилиш, унга муккасидан кетиш ярамайди.
Бир олам фойдали ва қимматбаҳо хусусиятларига қарамасдан, асал соғлиқ учун зарарли бўлиши ҳам мумкин. Ҳар куни иштаҳани назорат қилмасдан асал истеъмол қилиш тезда ортиқча вазн тўплашга олиб келиши мумкин.
Асалнинг айнан шу зарари ва бошқа салбий хусусиятлари олимлар томонидан ўрганиб чиқилди. Мутахассислар асал ва мева шарбатларига ружу қўймасликни маслаҳат беришмоқда.
Уларнинг таркибида мавжуд бўлган фруктоза ортиқча вазн йиғиш, ичак касалликлари, жигарни зарарланиши эҳтимолини глюкозага нисбатан кўпроқ оширади. Тадқиқотчилар шакарнинг икки турини инсон аъзоларига таъсирини ўрганиб чиқишди, дея ёзади Deccan Chronicle
Олимлар урғочи каламушлар устида тажриба олиб боришди. Уларга икки хилдаги аралашма бериб 8 ҳафта давомида бериб борилди. Бу муддат инсоннинг умрига қиёслаганда 6 йилга тўғри келади. Бир гуруҳ каламушларга фруктозали аралашма берилган бўлса, кейинги гуруҳга глюкозали аралашма ичирилди.
Фруктоза қабул қилган каламушларга нисбатан глюкоза қабул қилган каламушларга кўпроқ калорияли аралашма берилди. Лекин шундай бўлсада, фруктоза билан озиқланган жонзотлар сезиларли равишда семириб кетишди. Шунингдек уларда триглецерид даражаси ҳам кўтарилиб кетди. Жигар ҳажми ошди. Уларнинг қон босимларини ортиши кузатилди.
Тажриба шуни кўрсатдики, асал ва мева шарбатларини кўп истеъмол қилиш соғлиқда муаммоларни келтириб чиқарар экан.
Шундай экан ҳар нарсада меъёр бўлгани каби, бу борада ҳам тартибга амалга қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. 

Биз Twitterда