Ҳарбий пенсионерлар лицей ва коллежларга ишга қабул қилинади. Директорларга маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар бўйича ҳам ҳарбийлар ёрдам беришади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази  қарор билан “Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга  қабул қилиш тўғрисидаги низом “ тасдиқланди.
 

Пенсионерларни ишга қабул қилиш уларни ёшларни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилади.
Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ҳарбий-академик лицейда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Пенсионерлар ҳарбий-академик лицейларнинг бўш (вакант) директори лавозимларига, директор ўринбосарлари, ўқитувчилари лавозимларида ишлашлари мумкин. 
Шунингдек, Пенсионерлар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бўш (вакант) маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари ҳамда тарбиячиси лавозимига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.

Биз Twitterда