Андижон вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа юзасидан текширув бошлади

 
Шу йилнинг 25 август куни айрим ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва “Матиз” автомобили ҳайдовчиси ўртасидаги мулоқот акс этган видео лавҳа тарқалди.
Маълум бўлишича, Андижон вилояти ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган бўлиб, ЙПХ ходими ва “Матиз” ҳайдовчисининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади ва бу ҳақда тез фурсатларда ОАВ вакилларига маълумот етказилади. Бу ҳақда "Андижоннома" газетаси ўз сайтида хабар берди.

Биз Twitterда