"Қамчиқ"да автотранспорт воситаларининг ҳаракати йўлга қўйилди

Article
2017 йил 3 февраль куни соат 09:40 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони 233 км.да ҳажми 1000 м3 гача, соат 10:30 да 243 км.да ҳажми 250 м3 гача қор кўчкиси содир бўлганлиги сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилгани ҳақида хабар бергандик. 
2017 йил 4 февраль куни ФВВ, МВ, ИИВ ЙҲХББ, “Ўзгидромет” маркази ва “Ўзавтойўл” АЖ куч ва воситалари томонидан “Қамчиқ” довонининг хавфли қияликларидаги қор қатламлари туширилиб, автомобиль йўли қор кўчкиларидан тозаланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
“Ўзгидромет” марказининг 2017 йил 4 февраль кунидаги қор кўчкиси тўғрисидаги № 97 сонли бюллетенига асосан, “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли “Қамчиқ” довонида жорий йилнинг 4 февраль куни соат 12:00 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилган.

Биз Twitterда