Бугун, 29 ноябрь куни таниқли юртдошимиз, йирик тадбиркор Алишер Усмоновнинг аммаси Азизахон Усмонова вафот этди.
Наманган шаҳрининг Тўрақўрғон кўчасида яшаб келган марҳума 4 қиз, 2 ўғилнинг онаси эди.
Наманган шаҳридаги Яхёхонтўра жоме масжидида жума намозидан сўнг, жаноза намози ўқилди.
Марҳуманинг оила аъзолари, яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.
©vodiymedia.uz