Ўзбекистонда тугатиладиган академик лицейлар рўйхати эълон қилинди

Юртимизда мавжуд академик лицейлар фаолиятини ўрганиш, улар жойлашган ҳудуднинг демографик, иқтисодий ва бошқа омиллари ҳамда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ҳолати таҳлили натижалари асосида Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан моддий-техник ва ўқув-методик базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган айрим академик лицейлар тугатиладиган бўлди.
 
 
Улар қуйидаги академик лицейлардир:
1. Андижон тиббиёт институти қошидаги 2-академик лицей (547 ўқувчи)
2. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти қошидаги 2-академик лицей (173)
3 Самарқанд қишлоқ хўжалик институти қошидаги 2-академик лицей (300)
4. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институти қошидаги академик лицей (307).
Самарқанд ва Андижондаги лицейлар 2006 йилда ташкил этилганди. Тошкентдаги лицей эса 18 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётганди.
Бу лицейлар янги ўқув йилидан эътиборан 9-синф битирувчилари қабул қилмайди. 2016-2017 ўқув йилида 1 ва 2-курс битирувчилари ўқиш тамомлагунларига қадар бу таҳсил давом эттиришади.  
Яна 54 академик лицей касб-ҳунар коллежларига айлантирилади. Фарғона вилоятида 7, Андижонда – 6, Қорақалпоғистон, Наманган, Тошкент вилоятларида –5 тадан, Бухоро, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида –4 тадан, Самарқанд ва Хоразмда –3, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида – 2 тадан лицей коллежга айланади.
Ушбу лийейларнинг 2 ва 3-курсда ўқиётган талабалари ўқишни тамомлаганларидан сўнг яқин атрофда жойлашган академик лицейлар дипломларни оладилар.

Биз Twitterда