Ўзбекистон-Қувайт ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Article
2017 йилнинг 7-10 февраль кунлари Қувайт Давлатида расмий ташриф билан бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Ал-Қувайт шаҳрида Қувайт Савдо-саноат палатаси Вице-президенти Абдулваҳоб Муҳаммад ал-Вазан, Қувайт инвестицион компанияси “Kuwait Investment CO” Бош менежери Фаваз Сулайман ал-Аҳмад, KIPCO холдинг компанияси Вице-президенти Файсал Ҳамад ал-Айяр, “Burgan Bank” Вице-президенти, Директорлар кенгаши раиси Мажид ал-Ажил билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, Қувайт инвестиция агентлиги, Қувайтнинг араб иқтисодий тараққиёт фонди раҳбарияти билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Қувайт бизнес-форумида иштирок этди. Унда алоқа ўрнатиш ва ўзаро қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирган икки давлат ишбилармон тузилмалари тақдим этилди.
Учрашувлар давомида савдо-иқтисодий, инвестиция ва молия соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари амалий жиҳатдан муҳокама қилинди.

Биз Twitterда