Урганчда темир йўл қурилиши бошланди, Тошкентгача масофа 5 соатга қисқаради!

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи чоғида вилоят ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ қилиш тўғрисида топшириқлар берганди. Ана шулардан бири "Урганч-Хива" йўналишида темир йўл қурилиши эди.
Куни кеча Урганч туманидаги "Тандирчи" маҳалласида темир йўл қурилишининг бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Хоразм вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Урганч -Тошкент йўналишида йўлга чиққан йўловчилар манзилларига 23 соатда етиб борган бўлсалар, энди улар бунинг учун 18 соат вақт сарфлашади.
Бугун "Навоий-Конимех-Мискин" темир йўлининг қурилиши жадал давом этмоқда. Умумий узунлиги 400 километрга тенг бўлган йўл қурилиши якунига етгач Урганч – Тошкент йўналишида йўловчилар манзилга 5 соат эрта етиб бориш имкониятига эга бўлишади. 

Биз Twitterда