Шайх-ул-Ислом Оллоҳшукур Пошазода Тошкентга келди

 
Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайх-ул-Ислом Оллоҳшукур Пошазода раҳбарлигидаги Озарбайжон делегацияси бугун, 17 октябрь куни Тошкентга келди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, эртага Тошкентда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлиги мисолида Ислом ҳамжиҳатлиги” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этишдир, деб ёзади  Vesti.Az.
Бу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Озарбайжон Республикаси диний ташкилотлар билан ишлаш Давлат қўмитаси ҳамда Кавказ мусулмонлари диний идораси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Анжуманда Ўзбекистон, Озарбайжон, Россия, Туркия, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан вакиллар қатнашиши белгиланган.
Конференциядан сўнг, Шайх-ул-Ислом Оллоҳшукур Пошазода раҳбарлигидаги делегация Бухоро ва Самарқандни зиёрат қилиши режалаштирилган.

Биз Twitterда