Рус олими халқаро "Ал Хоразмий" мукофоти соҳиби бўлди

Россиялик олим, Нижегородск ва Италиянинг Калабрия университетлари профессори Ярослав Сергеев Эрон Ислом республикасининг фан, тадқиқот ва технологиялар вазирлиги томонидан таъсис этилган халқаро “Ал Хоразмий” мукофотига лойиқ деб топилди. 2000 йилдан бери Италияда фаолият кўрсатаётган олим мукофотни Эрон раҳбари Ҳасан Руҳоний қўлидан олади. Тантанали маросим 13 февраль куни Теҳронда бўлиб ўтади.
"Бу мукофот улкан илмий ютуқлар эвазига топширилади. Умуман олганда "алгоритм" сўзи ўрта асрларнинг йирик олими Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ал Хоразмий (783-850) номи билан боғлиқ. Шу боис ҳам мукофот буюк шахс номи ила аталади. Ўзим ҳам шахсан алгоритм ҳисоблари устида иш олиб бораман", - дейди Сергеев ТАСС мухбири билан суҳбатда.
Ушбу олим 2010 йилда математика соҳасидаги ютуқлари учун Италиянинг нуфузли халқаро мукофоти Пифагорга лойиқ кўрилганди. Қаранг қандай яхши, бизнинг буюк ватандошимиз номи билан халқаро мукофот таъсис этилган бўлса, унинг номи янада порлайверади.

Биз Twitterда