Россияга юк қиламиз! Шавкат Мирзиёев «Ўзагроэкспорт» монополиясини бекор қилди!

 
Жорий йилнинг 21 июнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб барча тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларини тўловни олдиндан 100 фоиз амалга ошириш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи берилди.
Қисқачаси, 2016 йилда ташкил қилинган «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясининг маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш ва янги бозорларни ўзлаштириш бўйича монопол фаолияти бекор қилинди.

Биз Twitterда