Поп тумани ғалла топшириш режасини вилоятда биринчи бўлиб бажарди

Поп тумани ғаллакорлари Наманган вилоятида биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажаришди.Туманнинг давлатга дон сотиш режаси 31,603 минг тоннани ташкил этиб, 20 июнь ҳолатига амалда 100 фоиздан ошириб бажарилди. 
Илғор фермер хўжаликларидан “Кавсар сув” давлатга ғалла топшириш режасини 238 фоизга, “Шуҳрат Умид сервис” 151 фоизга, “Барно Доно дунёбеги” 133,6 фоизга, “Расулжон Мирзажон Бахтигул” хўжалиги  эса, 122,1 фоизга бажариб, туман хирмонига юқори ҳисса қўшдилар.
Туманда жорий йил ҳосили учун 10370 гектар майдонларда кузги бошоқли дон экинларини экиш ишлари амалга оширилиб, ғалла ҳосилдорлиги ҳар гектаридан 50-55 центнерни ташкил этди. Дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда.

Биз Twitterда