НАМАНГАНДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСИБ НИШОНЛАНМОҚДА!

Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимиз хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинчлиги ва осойишта ҳаётини ҳимоялашга қодир бўлган, истиқлол йилларида равнақ топиб, яхлит ва ишончли кучга айланган Миллий армиямизда хизмат қилаётган ҳарбийларнигина эмас, балки юрт тинчлиги ва осойишталигига масъул бўлган ҳар бир ватандошимиз учун фахрли байрамга айланди.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Наманган вилоятида ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, бугун вилоят ва Наманган шаҳар ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар Хотира хиёбонидаги Мотамсаро Она ҳайкали пойига гуллар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.
 
Шунингдек, Наманганда Ватан ҳимоячилар кунига бағишлаб автомарофон ўтказилди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу марофонда 11 та “Кобальт” автомашинаси Наманган шаҳридан йўлга чиқиб, Тўрақўрғон ва Чуст туманлари орқали Поп туманидаги “водий дарвозаси” ҳисобланган Чодак қишлоғига бориб қайтдилар. 
 
суратлар муаллифи Ҳотамжон Мамадалиев 

Биз Twitterда