Наманган тумани ҳокими вазирликда раҳбарлик лавозимига тайинланди

2015 йилдан бери Наманган тумани ҳокими вазифасини бажариб келган Шавкат Абдуразақов фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси тизимида раҳбарлик лавозимида давом эттиради.   
1976 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топган Шавкат Абдуразақов 1998 йилда Наманган саноат-технология институти, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Наманган туманига ишга келгунга қадар Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментида бош мутахассис лавозимида ишлаган.

Биз Twitterда