Мирзиёев Кегайлига келганидан сўнг, 2 ойда туманда 10 та арзон уй-жой қурилди

Article
Кегайли туманининг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг аҳамиятли йўналишлари бўйича туман ҳокими М.Абдиров ўз ҳисоботида туманда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳақида маълумот берди, деб ёзади КРуз.уз.
"Ҳурматли президентимиз Ш.Мирзиёевнинг туманимизга келиши туман халқи учун унутилмас воқеа бўлди. Президентимизнинг топшириғига мувофиқ "Ақтуба" ОФЙ ҳудудидан кам таъминланган оилалар учун 3 хонали 10 арзонлаштирилган уй-жойлар қурилиши 2 ой ичида битирилди ва ёш оилаларга топширилди.
Бундан ташқари туман марказидан 16 хонали 2 қаватли барча қулайликларга эга турар-жойларнинг қурилиши битирилиши арафасида турибмиз", - дейди М.Абдиров.

Биз Twitterда