Косонсой туман ҳокимлиги аҳоли ҳовуз сувини ичаётгани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди

 
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Косонсой туманининг Қўқимбой қишлоғи, Яккачинор кўчасида яшовчи 600 га яқин фуқаро маҳалладаги эски ҳовузнинг бўтана сувини ичишга мажбур бўлаётгани ҳақидаги иддаолар юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилди:
 
Ушбу мурожаат асосида туман ҳокимининг ўринбосари М.Исамиддинов, туман прокурори ўринбосари Д.Мирзахмедов, Косонсой туман “Қишлоқичимликсув” унитар корхонаси раҳбари А.Шариповлар ва маҳалла фуқаролари иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан 2019 йил 14 ноябрь куни ҳолат ўрганиб чиқилди. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд Косонсой тумани, Навбаҳор-2 маҳалласи Якка чинор кўчасида жойлашган. Ҳақиқатда аҳоли 2 йилдан бери ариқ сувидан фойдаланиб келмоқда. Ушбу кўчада ичимлик суви тармоғи мавжуд бўлиб, аввалда уланган тик ичимлик суви қудиғи ичишга яроқсиз бўлиб қолганлиги сабабли, узиб қўйилган. Ҳозирда ушбу аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун Навбаҳор кўчасида жойлашган сув иншоотидан янги 2 км. лик ичимлик суви тармоғи тортиб, мавжуд тармоққа улаб график асосида ичимлик суви билан таъминлаш ишлари бошланиш арафасида турибди. Камчиликларни бартараф этишни амалга ошириш учун вилоят “Қишлоқичимликсув” таъминот корхонаси томонидан 2 км. узунликдаги ичимлик суви қувурлари етказиб берилиши ҳамда маҳаллий ҳокимлик томонидан жорий йилнинг 1 декабрь кунига қадар тармоқни тортиш ишлари бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Биз Twitterда