Банк машинасига спиртли ичимликлар нега юкланганди: Халқ банки Учқўрғон филиали масалага ойдинлик киритди

 
Ижтимоий тармоқларда Халқ банки Учқўрғон филиалига қарашли Дамас автомашинасини ҳайдовчилар ўз манфаатлари йўлида магазинга спиртли ичимликлар етказиб учун фойдаланишаётгани ҳақида иддао билан тарқалган фотосурат юзасидан туман банк филиали расмий муносабатини билдирди:
Халқ банки вилоят филиали билан ҳамкорликда олиб борилган ўрганиш натижасида аниқланишича, туман филиали мижози бўлган “Зокиржон Шаҳбоз Шоҳжаҳон” хусусий корхонасининг банкдан олган 250 млн. сўм кредити бўйича 35,6 млн.сўм муддати ўтган қарздорлик юзага келган.
Ушбу қарздорликни ундириш мақсадида хусусий корхона раҳбари билан бир неча бор суҳбат ўтказилганлигига қарамай, мазкур 35,6 млн. сўм қарздорлик ой якунига қадар тўлаб берилмаган.
2019 йил 30 августда банк ходимлари аввалдан чақирувга асосан хусусий корхонанинг Учқўрғон туман Истиқбол МФЙ да жойлашган савдо дўконига мижоз томонидан топшириладиган нақд пулларни ўша жойнинг ўзида банк кассасига кирим қилиш учун банкнинг сайёр кассаси учун ажратилган “Дамас” русумли автомашинада “Зокиржон Шаҳбоз Шоҳжаҳон” хусусий корхонага боришган.
Корхона раҳбари З.Имамов банк кредити учун ажратган маблағини бошқа мақсадга сарфлаб қўйганини, ҳозирда савдо пули йўқлигини, захирасидаги спиртлик ичимликларни сотиш ҳисобига қарздорликни ёпишга тайёрлигини айтган.
Шундан сўнг тадбиркорга ёрдам бериб, муддати ўтган қарздорлигини ёпиш учун амалий ёрдам кўрсатиш учун туман марказидаги “Замахшарий Жасмина Шахобиддин” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Пайзирахмановнинг 1343 дона спиртлик ичимлик учун 23,7 млн. сўм миқдорида тўлов қилишга тайёрлигини аниқлагач, шунча қийматдаги спиртлик ичимликни шу вақтнинг ўзида “Зокиржон Шаҳбоз Шоҳжахон” хусусий корхонаси савдо дўконидан банкнинг “Дамас” русумли хизмат автомашинасига ортиб, “Замахшарий Жасмина Шахобиддин” хусусий корхонасига олиб бориб топширилган.
Ўрганиш даврида АТ Халқ банки Учқўрғон филиалига қарашли давлат белгиси “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчиси хизмат автомашинасидан ўзининг шахсий ишлари учун фойдаланмаганлиги аниқланган.
АТ Халқ банки Учқўрғон филиали раҳбарияти томонидан бундай нотўғри талқинга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ходимлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди ва умуман такрорланмаслиги бўйича ўзаро келишиб олинди. 

Биз Twitterда