Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8 июн куни имзолаган «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилди.  
 
 
Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида йўлга қўйилади. Бу жараён махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади.
Бундай шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни БҲМнинг камида 50 фоизи ҳажми (111,5 минг сўм)да тўлайди.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмайди ҳамда иш берувчига эга бўла олмайди.
Эслатма: ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.
 

Биз Twitterда