Ўзбек пахтаси 2020 йилдан кейин умуман хорижга сотилмайди. Маҳаллий текстил саноати жами маҳсулотни қайта ишлаш қувватига етади

 
“Ўзбекистонда текстил саноатини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси 2020 йилга бориб, маҳаллий текстил корхоналари қуввати Ўзбекистонда етиштирилган пахта хом ашёсини тўла қайта ишлашга етади” деб баён қилди “Ўзбекенгилсаноат” АЖ бошқарув кенгаши раиси Илҳом Ҳайдаров.
Бу Ўзбекистонда илгари сурилаётган хом ашё экспортидан воз кечиб, тайёр маҳсулотни сотиш сиёсатининг маҳсулидир. 2015 йилда 700 минг тонна пахта толасини хорижга экспорт қилган Ўзбекистон, ўтган йили бу рақамни 550 минг тоннага туширганди.

Биз Twitterда