Ўзбекистон ва Туркия ўртасида транспортда юк ташиш осонлашади

 
Туркия Вазирлар Маҳкамасининг Туркия-Ўзбекистон халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича Қўшма (Аралаш) комиссия йиғилиши баённомасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори расмий матбуотда эълон қилинди деб ёзади Анадолу ахборот агентлиги.
2016 йил 25 ноябрда имзоланган “Туркия-Ўзбекистон халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича Қўшма (Аралаш) комиссия йиғилиши баённомаси”га кўра, савдо ҳажмини орттиришга қаратилган халқаро автомобиль ташувларини ривожлантириш учун 2017 йилда Ўзбекистон ва Туркиянинг ваколатли органлари томонидан 6000 мингта бориш-қайтиш рухсатномаси, 5000 мингтадан бориш-қайтиш транзит рухсатномаси, 500 та транзит ўтиш рухсатномаси ҳамда 500 та учинчи мамлакатларга транзит юк ташиб ўтиш рухсатномаси берилишига келишиб олинди. Шунингдек, агар талаб бўлса, қўшимча рухсатномалар бериш борасида ҳам ўзаро келишувга эришилди.

Биз Twitterда