Ўзбекистон Қувайтга 10 миллион долларлик ниқоб етказиб беради. 450 минглик маҳсулот юборилди

Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқарилган 2 миллион 200 минг дона қиймати 450 минг долларлик тиббиёт ниқоблари Кувайтга экспорт қилинди.
 
 
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Fursan Al Khaleej компанияси билан 10 миллион долларлик ниқоб етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Маҳсулотнинг дастлабки партияси буюртмачиларга майнинг охирида етказиб берилган эди. Навбатдагиси эса кеча махсус юк самолётида орқали жўнатилган.
Ниқоблар Қувайт ички ишлар вазирлиги буюртмасига биноан импорт қилинди. Ниқобларнинг бир қисми ушбу мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади.
 
 
 “Импортни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин биз турли мамлакатлар, шу жумладан, Хитой маҳсулотларини диққат билан ўрганиб чиқдик. Ўрганишимиз натижасида, аввало, бизни ўз сифати билан қониқтирган ўзбек маҳсулотларини танладик”, - деди Fursan Al Khaleej компанияси директори Жоҳид ал Атаиш.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда улар Ўзбекистондан тиббиёт буюмлари  - ниқоб, комбинезон, қўлқоплар ва бошқа ҳимоя воситаларини сотиб олиш учун навбатдаги буюртмани шакллантиришни бошлашган.
Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистонда 275 та корхона томонидан кунига 6 миллиондан ортиқ тиббий ниқоб ва 45 мингта ҳимоя комбинезонлари ишлаб чиқарилмоқда. 1,7 миллион дона ниқоб ва 1,2 миллион дона комбинезон гуманитар ёрдам сифатида жўнатилган, 13,4 миллион ниқоб эса экспортга йўналтирилган. 
Наманган вилояти тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш бўйича республикада етакчилик қилмоқда. Ҳудудда ниқоблар ишлаб чиқарув 36 та корхона ишлаб турибди. Андижонда бу кўрсаткич 28, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридда 26 ва 29 ни ташкил этади. 

Биз Twitterда