Ўзбекистон бозорининг салоҳиятини юқори баҳолаган Покистон 2017 сентябрида Тошкентда Покистон маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этмоқчи

ФОТО: http://parliament.gov.uz/
 
Исломобод Савдо-Саноат Палатасига ташриф буюрган Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси доктор Ирфан Юсуф Шамий Палата аъзоларига Ўзбекистон бозорининг Покистон маҳсулотлари экспорти учун катта салоҳияти мавжудлиги ҳақида батафсил тушунчалар берди. Бу ҳақда Pakistan observer нашри хабар қилади.
Доктор Ирфан Юсуф Шамий ўз тақдимотида дори-дармонлар, тиббиёт жиҳозлари, текстил ва тери маҳсулотлари, картошка, цитрус мевалари каби маҳсулотлар билан Ўзбекистон бозорига кенг кириш имконияти мавжудлигини таъкидлаб, Ўзбекистонга экспорт борасида Покистон бизнеси эътиборини ошириши кераклигини айтиб ўтди. Бундай иқтисодий муносабатларни ошириш мақсадида Покистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2017 сентябрининг биринчи ҳафтасида Тошкентда Покистон маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш юзасидан ташкилий иш олиб бораётганини айтиб ўтган элчи, бизнес вакилларини энг сифатли маҳсулотлари билан бу кўргазмада иштирок этишга чақирди.

Биз Twitterда