Юқори технологик маҳсулотларни экспорт қилишга бошладик. Жиззах 4 портли Wi-Fi ​ модемлари, кичик станциялари...

“Broadband solutions” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси вилоятдаги салоҳиятли саноат субъектларидан бири бўлиб, оптик толали телекоммуникация қурилмаларини тайёрлашга ихтисослашган.
 
 
Корхона директори Ирисмат Файзуллаевнинг айтишича, бу ерда 4 портли Wi-Fi модемлари, аҳоли пунктлари ҳамда ташкилотларга телевидение, алоқа ва интернет хизматлари кўрсатувчи кичик станциялар ишлаб чиқарилмоқда. Бу хақда Жиззах вилояти хокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Корхона йилига импорт ўрнини босувчи 24 минг 200 дона OLT, ONT, MXU ​ ва бошқа GPON​ тармоғи телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқариш қувватига эга.
Йигирмага яқин ишчи меҳнат қилаётган корхона томонидан МДҲ давлатлари билан ўзаро манфаатли келишув олиб борилмоқда ва яқин кунларда рақобатбардош маҳсулотлар экспортга чиқарилади.

Биз Twitterда