Японлар сув ва совун ёрдамида тозаланадиган смартфон яратишди

Article
Японияликлар Kyocera компанияси томонидан ишлаб чиқилган Rafre смартфонини намойиш этишди. Жараён видеоси бренднинг YouTube’даги расмий каналида тақдим этилган. Мартда савдога чиқарилиши кутилаётган ушбу смартфоннинг нархи эълон қилинмади.
Rafre ўз гаджетида кўплаб бактериялар пайдо бўлишидан қўрқувчиларга мўлжалланган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бу Kyocera’нинг биринчи бундай қурилмаси эмас – компания 2015 йилда Digno Rafre моделини ҳам тақдим этганди. Уни ҳам турли ифлосликлардан тозалаш мумкин.
Ана шу фарқли жиҳатгина унинг муваффақиятини таъминлаши мумкин. Мослама 5 дюймли экран, 16 Гб хотира. 5-мегапикселли ташқи ва 13-мегапикселли асосий камерага эга.
 

Биз Twitterда