Венесуэлада нархлар бир йилда беш баробар ошди!

Article

Венесуэла президенти Николас Мадуро якшанба куни мамлакатдаги энг кам иш ҳақида 50 фоизга оширилганини маълум қилди. Мамлакатда бу билан сўнгги бир йил ичидаги бешинчи марта маош кўтарилмоқда. Венесуэла иқтисодидаги кескин пастлаш ва миллий валяюта – боливарнинг кескин қадрсизланиши бунга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Интерфакс хабар берди.

Бу орқали нархлар осмон қадар ўсиб бораётган бир пайтда мамлакат аҳолисига ёрдам бериш кўзланмоқда.

Ушбу маош оширилишидан сўнг Венесуэлада бир ишчи ойига ўртача 40,683 минг боливар ойлик олади. Бу давлат курсида 60 долларни ташкил этса, қора бозор нархида 12 доллар (!!!)га тенгдир, деб ёзади Financial Times газетаси.

Шундай қилиб, тўланадиган озиқ-овқат субсидиясини ҳам қўшиб ҳисоблаганда ўртача иш ҳақи 104,358 минг боливарни ёки қора курс бўйича 31 долларни ташкил этмоқда.

Умумий ҳисобда 2016 йилнинг февралидан бери Николас Мадуро энг кам иш ҳақини Венесуэлада 322% га кўтарди.

Халқаро валюта фонди (IMF) ҳисобларига кўра, Венесуэлада нархларнинг ошиши 2016 йилда 500%га етган, 2017 йилда эса бу кўрсаткич 1640%дан ошиб кетиши кутилмоқда.

Венесуэла мухолифати нефтга бой бўлган мамлакатдаги бундай иқтисодий муаммоларда Мадурони айбламоқда. Президент эса мамлакат йирик бизнесменлар унинг маъмуриятига қарши олиб бораётган иқтисодий урушлар қурбони бўлаётганини таъкидламоқда. 


Биз Twitterда