Қуённи қорақалпоқдан овлаймиз: Хўжайлига йилига тўрт бор болалайдиган Янги Зеландиялик "меҳмонлар" келди

Article
Қорақалпоғистонда юқори сифатли мўйна етиштириб, аҳолига парҳез гўшт етказиб бериш йўлга қўйилди. Хўжайли туманидаги Plutos Lapin компаниясида Янги Зеландия қуёнлари парваришланаётгани бунга замин яратмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бу ерда кўпайтириш учун хориждан 114 бош Янги Зеландия қуёни келтирилган. Банк томонидан тақдим этилган кредит маблағининг 100 миллион сўмига қуёнлар яшаши учун қулай шароит яратилган.
Хабарга кўра, бу қуёнлар йилига тўрт марта болалайди. Агрофирмада қуёнларнинг сонини 10 минг бошга етказиб, йилига 2 тонна парҳез гўшт етиштирилади.
Ҳозирда 4000 бошга мўлжалланган қуёнхона, 400 тонна полиз-сабзавот маҳсулотлари сақланадиган музлатгичли омборхонани қуриш ишлари олиб борилаётган бўлиб, бу иншоот Наврўз байрамида фойдаланишга топширилади.

Биз Twitterда