Туркия рублга ўтадими?

Article
Россиянинг энг йирик банкларидан бири “Сбербанк” билан ҳиссалари бу банкка тегишли бўлган Туркиянинг “Denizbank”и Туркия-Россия ўртасидаги туризм ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида рубл билан тўлов тизимини жорий этишмоқда.  Бу ҳақда Denizbank бош директори Ҳақан Атеш Москвада бўлиб ўтган World Tourism Forumда маълумот берди, деб ёзади «Завтра»
“Энди Туркияга борган рус туристлари банкларда, банкоматларда жойларда рубл билан тўлов қилиш имкониятига эга бўладилар. Рус туристлари Туркияда ўзларини уйдагидек ҳис этишади энди. Авваллари рус тилида хизмат кўрсатиш мавжуд эди, энди рубл билан ҳар ерда тўлов қилиш имконияти қўшилди. Бунга илиқ денгиз, тоза табиат ва ажойиб пляжларни ҳам қўшиб тақдим этамиз” деб таъкидлади Атеш.

Биз Twitterда