Тожикистонда Ўзбек саноати ярмаркаси бўлиб ўтади!

Article
Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ўртасидаги сўнгги йилларда бироз узилиш рўй берган сиёсий-иқтисодий алоқалар қайта тикланаётгани, тили бошқа, дили бир қардош халқларимиз ўртасида дўстлик ришталари мустаҳкамланиб бораётгани барчани қувонтиради албатта. 
Куни кеча Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳаво алоқалари қайта тиклангани ҳақида хабар бергандик. Бугун Душанбедан яна бир хушхабар олдик. Март ойининг охирида Душанбеда Ўзбекистон саноат корхоналари маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда review.uz хабар берди.
Душанбеда учрашган Тожикистон Савдо-Саноат Палатаси раиси Шариф Саид билан "Узэкспоцентр" бошқаруви раиси Иброҳим Эргашев ташкилий масалалар юзасидан келишиб олишди.

Биз Twitterда