Теҳронда Ўзбек-Эрон Савдо уйи очилди

Фото: Ўзбекистон  Республикаси Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
 
10 апрель куни Эрон Ислом республикаси пойтахти Теҳронда Ўзбек-Эрон Савдо уйи очилди, деб хабар берди Ўзбекистон  Республикаси Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Эрон Саноат, маъданчилик ва савдо вазирининг ўринбосари Мужтоб Хусравтож очилиш лентасини кесдилар.
Ўзбек-Эрон Савдо уйи ва унинг қошидаги Ўзбекистон маҳсулотлари доимий кўргазмаси очилишида Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов ҳамда икки мамлакат ишбилармонлар доираси вакиллари иштирок этдилар.
 
Фото: Ўзбекистон  Республикаси Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
 
Савдо уйи, Uzsanoatexport томонидан Эроннинг Fawakeh Сompany ширкати билан ҳамкорликда очилгани маълум қилинди.
Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, ушбу Савдо уйи, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кенг қамровда Эрон бозорида танитишни ўзига мақсад қилиб олганини таъкидлади.

Биз Twitterда