Текшириладиган тадбиркорларни компьютер танлайди

Article
Бундан буён текшириладиган тадбиркорлик субъектлари жадвалини компьютер тузади, деб хабар қилмоқда sharh.uz.
Хусусан, "Электрон тизим дастур асосида яратилган мезонлар ёрдамида текширишлар жадвалидан ўрин оладиган тадбиркорлик субъектларини белгилаб беради. Ушбу тизим тўлақонли фаолият кўрсатиши учун барча тадбиркорлик субъектларининг базаси яратилиши керак. Шунингдек, хабарда ушбу тизим "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" давлат дастури доирасида амалга оширилаётганлиги ҳам айтиб ўтилган.  
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 5 октябрида Шавкат Мирзиёев "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" фармон имзолаган эди. Ушбу фармонда, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши кўзда тутилади.

Биз Twitterда