Санкт-Петербургда Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдо уйи очилади

 
29 ноябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри маъмуриятида Санкт-Петербургда Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдо уйини очишни тезлаштириш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилади Петербургский Дневник нашри.
Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченконинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида, губернаторнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган учрашувда бу савдо уйини очиш бўйича келишувга эришилганди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдо уйидан янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари, пахта ва тўқимачилик маҳсулотлари, Ўзбекистон кичик бизнес субъектларининг бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўрин олади.

Биз Twitterда