Самарқандлик тадбиркорлар Эстонияни забт этишмоқда. Таллин сафари чоғида бир қатор самарали шартномалар имзоланди

Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошчилигидаги 12 кишилик бизнес делегацияси жорий йилнинг 26-31 март кунлари Эстонияга сафар уюштирди.
 
 
“Е-Estonia Showroom”га ташриф буюрилди. Унда Эстония давлати томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган холда аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларини электрон тарзда кўрсатиш холати, эришилган ютуқлар ва келажакда қилиниши лозим бўлган масалалар тўғрисида фикр алмашилди. 
28 март куни Ўзбекистон-Эстония бизнес форуми ўтказилди. Форумда Ўзбекистонда яратилган бизнес мухит ҳамда Самарқанд вилоятининг инвестицион ва экспорт салоҳияти тўғрисида маълумот берилди. Шу куни икки мамлакат бизнес вакиллари иштирокида В&B тарзда учрашувлар ўтди.
Ушбу учрашувлардан сўнг 2017-2018 йиллар давомида Эстония тадбиркорлари билан ҳамкорларник қилиш юзасидан келишиб олинди.
Шу жумладан:
-“SIYOB SAHOVATI” МЧЖ  “Lankoster” компанияси билан,  “SIYOB SHAVKAT ORZU”  Ф/Х  эса “TERE AS” компанияси билан хўл, қуритилган ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан келишувга эришди.
“SAMARQAND BILIM ORZU” НТМ ва “Estonian Business School” корхонаси ўртасида Ўзбекистон ёшларига Бизнес тренинглар бўйича семинарлар ўтказиш бўйича келишув шартномаси имзоланди.
“MARAQAND-MSM”  МЧЖ ва “Golden Fenix” корхонаси ўртасида газ ҳисоблагич асбоб-ускуналарини ташкиллаштириш, “ANORA DARMON FARM” МЧЖ ва “Medicine Estonia” компанияси ўртасида талабалар ва шифокорлар учун мўлжалланган тиббий тренажёрларни олиб келиш ҳамда Самарқанд вилоятида соғломлаштириш марказини ташкил этиш бўйича келишув имзоланди.
“ASIA COSMETICS” МЧЖ REVALA” фирмаси билан косметик ва атир-упа маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш юзасидан, BARAKA TEKS, "ЯТ ASL NOVVOT" эса  “FEMW” компанияси билан Эстония давлатида “ўзбек миллий таомлари” ресторани ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.
Эстония савдо-саноат палатаси ҳамда ССП Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида доимий алоқаларни ўрнатилди. 

Биз Twitterда