Наманган ва Беларусь ишбилармонлар доиралари ўртасида ҳамкорлик янада кучаяди

 
Минск шаҳрида бўлиб ўтган Беларусь-Ўзбекистон ҳудудлараро форуми доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Беларусь Савдо-саноат палатаси Витебск вилояти бўлими ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан келишув имзоланди.
 
 
 Ўзбекистон ССП Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қобилжон Жамалов ва Беларусь ССП Витебск вилояти бўлими бош директори Наталья Воробьева томонидан имзоланган мазкур келишув доирасида икки вилоят ўртасида кўп қиррали шерикликни, жумладан, инвестициялар, ишлаб чиқариш, илмий-техник кооперация соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
Шунингдек, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга мустаҳкам асос яратиш, савдо, иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки минтақа ишбилармонларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кўзда тутувчи узоқ муддатли келишувларни қўллаб-қувватлаш, ўзаро ишбилармонлар делегациялари ва зарурий ахборотлар алмашиш, ўқув, малака ошириш тадбирлари, кўргазма ва ярмаркалар ўтказиш режалаштирилмоқда.
 

Биз Twitterда