Наманган эко-сумкалари Лондонда сотилади

Article
Лондонда ўтаётган Британия ва Европанинг энг йирик “Pure London” мода либослар кўргазма-савдосида Ўзбекистоннинг  тўқимачилик маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган  кийим-кечаклар билан бир қаторда Намангандаги Vikkoni Collection ширкатининг эко-сумкалари кўргазма иштирокчиларининг эътиборини тортган.
Лондондаги етакчи ширкатлардан The Notting Hill Shopping Bag ширкати Наманганнинг 100 фоиз ўзбек пахтасидан бўлган ва атроф-муҳитга зарарсиз сумкаларига буюртма берган.
Эко-сумкалар яқин кунларда Лондон дўконларида пайдо бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради «BBC UZBEK» хизмати.
 


Биз Twitterда