Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Туркия савдо айланмаси 32,4%га ортди

Photo: uzreport.news
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра 2018 йил биринчи ярмида Ўзбекистон билан Туркия ўртасида савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу даврига кўра 32,4% ортиш билан 940 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу натижа билан, Туркия Ўзбекистоннинг тўртинчи энг йирик тижорат ҳамкори бўлди. Туркиянинг мамлакатимиз умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 5,3 фоизга тенг бўлди.
Ўтган 6 ой мобайнида Ўзбекистондан Туркияга 444,6 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, Туркиядан импорт ҳажми 495,4 миллион долларга тенг.
Ўзбекистоннинг энг йирик тижорат ҳамкорлари рўйхатида Россия ҳар доимгидай биринчи поғонада турибди. Россия билан савдо айланмаси 2 миллиард 826 миллион долларни ташкил этган.
Иккинчи ўриндан Хитой жой олган. Ушбу давлат билан савдо айланмаси – 2 миллиард 811 миллион доллар, Учинчи ўриндаги Қозоғистон билан савдо айланмаси 1 436 млн. доллар экани маълум бўлди.
Бешинчи поғонада яна бир йирик ҳамкор давлат Корея бор. Улар билан савдо айланмамиз ҳажми 762 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлди.

Биз Twitterда