Қирғиз тадбиркорларига 175 миллион долларлик кредитлар берилди

Article
Қирғиз-Россия тараққиёт фондига Россия томонидан ажратилган  500 млн. доллар маблағдан бугунги кунга келиб, 175 миллиони  637та  лойиҳани молиялаштириш учун манба бўлиб хизмат қилди, дея ёзади Қирғиз Республикаси  ҳукумати расмий сайти.
Бу ҳақда, 18 январь куни Бишкекда ўтказилган йиғилишда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Арзибек Кожошев маълумот берган.
Ушбу фондга асос солингандан бери мамлакат тадбиркорларига 3 миллион долларгача бўлган кредитлар  «РСК Банк» ва «Айил банк»лар орқали бериб келинаётганди. Айни пайтда  «БТА Банк» ва «Қирғизистон» банклари орқали ҳам тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш йўлга қўйилди. Бу маҳаллий саноатчиларга кенг йўл очиб бермоқда.
«Молиялаштиришнинг устувор соҳалари сифатида агросаноат мажмуалари, текстиль, қайта ишлаш, тоғ-кон ва металлургия саноати ҳамда транспорт инфраструктураси, туризм ва тиббиётга алоҳида эътибор қаратилмоқда», — таъкидлади Арзибек Кожошев. 

Биз Twitterда