Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли ишга тушади

Article

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг Самарқанддаги учрашувлари чоғида Ўзбекистон Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади, деб маълум қилди Қирғизистон президенти девони ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков. 

Исаков Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларининг Самарқанддаги учрашувлари чоғида икки томонлама муносабатларнинг кун тартибидаги барча масалалари, жумладан, Ипак йўли иқтисодий камари доирасидаги лойиҳалар муҳокама қилинганлигини билдирди.

Илгари хабар қилинганидек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон лойиҳалаштирилаётган темир йўли Хитойни Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали Шарқий Европа билан боғлайди.

манба: Nuz.uz


Биз Twitterда